Telegram Group Search
Вазирлик делегацияси Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда

Айни дамда Лондонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Тадбир Буюк Британия таълим давлат котиби ва вазири Жиллиан Киган томонидан очиб берилди ҳамда нуфузли спикерлар томонидан маърузалар ташкил этилди.

📌 Форумнинг биринчи кунида бўлиб ўтган ялпи мажлисда:

🔘таълимга янги методикаларни жорий этиш,
🔘сунъий интеллектдан фойдаланиш,
🔘таълим маданиятини яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

✍️ Маълумот ўрнида: ушбу нуфузли тадбирда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатлари ва 70 дан зиёд Таълим вазирлари қатнашмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Санаев Фурқат Чориевич 1971 йил 21 майда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Санаев 1993-2019 йилларда “Халқ сўзи” ижтимоий-сиёсий газетасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 21 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Омбудсманга 2024 йил 1-чоракда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талофатланиш даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамли симуляцион модели" ишга туширилиши юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Шарафова, Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Илҳом Маърупов, Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Омбудсманга 2024 йил 1-чоракда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари

АОКАда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔍 Омбудсманга 2024 йил 1-чоракда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари АОКАда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Омбудсманга ўтган биринчи чоракда келиб тушган мурожаатларнинг 42,1 % хотин-қизлардан, 57,9% эркакларга тўғри келади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.

Жами мурожаатларнинг 25,4% ижтимоий, 24,2% иқтисодий, 18,6% шахсий, 14,8 % ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда ушлаб турилган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга, 9,4% фуқаролик ва мурожаат қилиш ҳуқуқига, 1,3% бола ҳуқуқларига, 0,8% экологик ҳуқуқ ва 5,5% бошқа масалаларга тегишли.

2024 йил 3 ойи давомида Омбудсман томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида ундирилган ҳамда ундириш белгиланган маблағлар 299,4 млн.сўмни ташкил этди.

Омбудсманга мурожаатига асосан, хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 52 млн сўмга яқин алимент тўловлари ундирилиши таъминланди. Алимент тўлашдан бош тортган 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 3 та ҳолатда эса жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, мурожаатларга 122 млн 400 минг сўмга яқин моддий ёрдам, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун субсидия ва бошқа турдаги молиявий қўллаб-қувватлаш учун молиявий ёрдам ажратилишида кўмаклашилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Сейсмология институти олимлари томонидан "Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талофатланиш даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамли симуляцион модели" ишга туширилиши юзасидан

АОКАда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 Сейсмология институти олимлари томонидан "Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талофатланиш даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамли симуляцион модели" ишга туширилиши юзасидан АОКАда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Тошкент шаҳри ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.

Тарихий ва инструментал маълумотлар базасига кўра шаҳар ҳудудида 1868, 1886, 1924 ва 1966 йилларда магнитудаси М=6.5, М=6.0 ва М=5.3 сейсмик жадаллиги бўйича 7,8 - 9 баллик зилзилалар қайд қилинган.

Шунингдек 1980 йилда магнитудаси М=5.5 бўлган сейсмик жадаллиги 8 баллган тенг Назарбек зилзиласи содир бўлган.

Лойиҳани амалиётга тадбиқ этиш орқали замонавий IT-технологиялари асосида Тошкент шаҳрининг муҳандис-геологик шароитини ва бино-иншоотларнинг конструктив турларини ҳамда уларнинг сейсмик заифликларини аниқлаб ҳисобга олган ҳолда ҳудудда содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган 7, 8 ва 9 баллик зилзилалардаги иқтисодий талафотларини баҳолашнинг илмий асосланган симиляцион модели ишлаб чиқилади.

Тадқиқот натижасида грунт ва биноларнинг тизимли тебраниш хусусиятлари аниқланади ва эпицентрал зоналардаги ва ундан ташқарисида сейсмик тебранишларнинг тарқалиши ва сўниш кўрсаткичлари математик моделлаштириш асосида баҳоланади.

Шунингдек, ҳудуднинг ҳар бир нуқтаси учун зилзиланинг манба параметрлари асосида синтетик акселерограмма яратилади.

Тошкет шаҳри ҳудудида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган зилзила ўчоғларининг сейсмик хавфи баҳоланади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Тошкент шаҳри кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилади: 🟣Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача…
❗️Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди

20 май куни Қорасарой кўч. Нурафшон кўч. билан кесишмасидан А. Қодирий кўч. билан кесишмасигача, ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўч. билан кесишмасидан Қорасарой кўч. билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланди. Шу сабабли, ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.

📌Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кечаю-кундуз ишлайди. Вазиятни тўғри баҳолайсиз деган умиддамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шу жумладан ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🕋 "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари

АОКАда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Ижтимоий тармоқларда «Сирдарёда руҳий носоғлом аёл масхара қилинди» сарлавҳа билан тарқалган видеолавҳа бўйича

Ижтимоий ҳимоя агентлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш учун тузилган ишчи гуруҳ аъзолари суриштируви натижасида маълум бўлишича, ушбу видеолавҳа 2024 йилнинг 26 апрель куни тахминан соат 17:30дан 18:00лар атрофида Сирдарё тумани ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар «Мурувват» интернат уйи ошхонасида «Innovation-Outsorsing-Service» МЧЖ ишчилари О.Ш. ва М.Х.лар томонидан тасвирга олинган.

Улар муассаса ҳудудида эркин сайр қилиб юрган С.Я. ни шифокор, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлар (энага) рухсатисиз ошхона биносига олиб кириб, руҳий ҳолатини била туриб мазах қилишган. Мазкур олинган видеолавҳа ошхонада ишловчи ходимларнинг Телеграмдаги гуруҳига ташланган.

Маълумот ўрнида, ўтказилган тендер танловлари асосида МЧЖ томонидан мазкур «Мурувват» интернат уйига аутсорсинг хизматлари кўрсатилиб келинади. С.Я. да ақли заифликнинг оғир даражаси сабабли хулқ атвор бузилиши билан кечувчи руҳий ҳолат тез-тез кузатилади (яъни доимий равишда яқин қариндошларини эслаб уйимга жўнатинг ёки чақириб беринг деб йиғлаш ҳолатлари юзага келади).

Аниқланган ҳолат бўйича фирма раҳбари Искандар Салимовга ўз вақтида хабар берилиб чақиртирилди ва ишчи ходимлар йиғилиб, мажлис ўтказилди. 2024 йил 17 май куни мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБга мурожаат қилиниб, аутсорсинг ходимлари О.Ш. ва М.Х.ларнинг хатти-ҳаракатига Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги» Қонунинг 3 ва 4-моддалари юзасидан қонуний чора кўришлик бўйича мурожаат қилинган.

Шундан сўнг, О.Ш. ва М.Х.лар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод қилинган. Сирдарё тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари якунланиб, МЧЖ ишчилари О.Ш. ва М.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг 202/2 моддаси 1-МЖТК моддаси 1-қисмига мувофиқ, энг кам иш ҳаққининг 10 баробари миқдорида жарима тўлаш жазоси белгиланган. Шунингдек, «Innovation-Outsorsing-Service» МЧЖ фирмаси билан тузилган шартномани бекор қилиш учун фирма раҳбари Искандар Салимов номига огоҳлантириш хати чиқарилди.

Таъкидлаш лозимки, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган кафолатланган ижтимоий хизматларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш юзасидан «Мурувват» уйи ходимлари ўртасида бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳасида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш жараёнлари билан боғлиқ ишлар ва бу борадаги маълумотлар инфографика кўринишида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🕋 "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари АОКАда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди:

“Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган
5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.

Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт.

Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртага Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларга оид видеоролик тайёрланди. Унда мамлакат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар қисқа акс эттирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2024/05/21 13:21:10
Back to Top
HTML Embed Code: